Пайариқ тумани ҳокими ўзгарди

Бугун халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев иштирок этган сессияда 2023 йил август ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Исроил Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Шу пайтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Худойбердиев Шунқор Фармонович Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Ш.Худойбердиев бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Паст Дарғом тумани ҳокими бўлган.