Президент мактабларига қабул санаси маълум бўлди
Президент мактабларига аризаларни қабул қилиш 2019 йил 1 июндан 22 июнгача давом этади. Бу ҳақда 27 май куни ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди, деб хабар бермоқда minbar.uz
Шунингдек, Президент мактабларига кириш учун ҳужжатлар икки хил усулда қабул қилинади:
- онлайн (pm.xtv.uz сайти орқали);
- оффлайн (қабул марказларига бориш орқали).
Мавзуга доир:
Янги элита бешиги. Президент мактаблари ташкил этилди
Онлайн қабул жараёни
- Аризачи (ота-онаси ёки қонуний вакил) талабгор ўқиётган мактабдан қуйидаги намунадаги маълумотноманиюклаб олиб тўлдиради. Маълумотнома мактаб директори муҳри ва имзоси билан тасдиқланиши лозим.
- Аризачи талабгорнинг жорий ўқув йили табелининг нусхасини олиши керак. Нусха директор имзоси ва муҳр билан тасдиқланиши шарт.
- Аризачи қуйидаги ҳужжатларнинг сканер қилинган нусхасини етказиши лозим:
- директор имзоси ва муҳри билан тасдиқланган, белгиланган намунадаги мактабдан маълумотнома;
- жорий ўқув йили табели нусхаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.
- Аризачи ушбу ҳаволаорқали (онлайн) тарзда ариза юборади.
- Аризачига аризаси қабул қилинганини тасдиқловчи СМС-хабар жўнатилади, СМС-хабарда шахсий кабинетга киришга тааллуқли маълумотлар ҳам бўлади.
- Аризачи ушбу ҳаволаорқали шахсий кабинетига кириб, ариза ҳолати ва янгиликлардан хабардор бўлади.
Мавзуга доир:
Президент мактаблари миллатпарвар элитани шакллантиради
Оффлайн қабул жараёни
- Аризачи (ота-онаси ёки қонуний вакил) талабгор ўқиётган мактабдан қуйидаги намунадаги маълумотноманиюклаб олиб тўлдиради. Маълумотнома мактаб директори муҳри ва имзоси билан тасдиқланиши лозим.
- Аризачи талабгорнинг жорий ўқув йили табелининг асл нусхаси ва нусхасини олиши керак. Нусха директор имзоси ва муҳр билан тасдиқланиши шарт.
- Аризачи қуйидаги ҳужжатларни Қабул қилиш марказигатақдим қилади:
- директор имзоси ва муҳри билан тасдиқланган, белгиланган намунадаги мактабдан маълумотнома;
- жорий ўқув йили табели асл нусхаси ва нусхаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.
- Аризачига аризаси қабул қилинганини тасдиқловчи СМС-хабар жўнатилади, СМС-хабарда шахсий кабинетга киришга тааллуқли маълумотлар ҳам бўлади.
- Аризачи ушбу ҳаволаорқали шахсий кабинетига кириб ариза ҳолати ва янгиликлардан хабардор бўлади.