Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида Россия президенти ҳибсга олинадими? ЖАР расмийлари муносабатини билдирди
Россия президенти Владимир Путин БРИКС саммитига келган тақдирда, Халқаро жиноий суднинг ҳибсга олиш ҳақидаги буйруғи ижро этилишидан қочиш учун Жанубий Африка ҳукумати “барча вариантларни” кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg мамлакат ТИВнинг исми ошкор этилмаган икки ходимига таяниб ёзмоқда.
Нашр суҳбатдошлари Жанубий Африка ҳукумати ҳар қандай давлат раҳбарини ҳибсга олиш сценарийсини даргумон деб атади.
Расмий маълумотларга кўра, адвокатлар билан маслаҳатлашилмоқда. Ташқи ишлар вазири Наледи Пандор давлат телевидениесида ҳукумат энди “янгиланган ҳуқуқий хулосани кутаётганини” айтди.
Аввалроқ Жанубий Африка ҳукумати Путиннинг эҳтимолий ташрифи билан боғлиқ вазият туфайли Россия билан маслаҳатлашувлар ўтказиши ҳақида хабар берган эди.
БРИКС саммити август ойида бўлиб ўтиши керак. Путинни ҳибсга олиш учун ордер берилганидан кейин унинг у ерга бориш-бормаслиги ҳақида Кремль ҳали қарор қабул қилинмаганини айтган.
2015 йилда Жанубий Африкага Судан президенти Умар ал-Башир ташриф буюрган, унинг ҳибсга олиниши Халқаро жиноят суди томонидан чиқарилган эди. Аммо у Жанубий Африкани тўсиқсиз тарк этган.
Г.Холдорова тайёрлади.