Қишлоқларда 4338 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилди

Жами хизмат турларига нисбатан юқори бўлган аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларда савдо хизматлари ҳажми (927,2 минг сўм), транспорт хизматлари (821,9 минг сўм) ва молиявий хизматларга (409,9 минг сўм) тўғри келмоқда.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажмида молиявий хизматлар (149,1 фоиз), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (108,5 фоиз) ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (106,9 фоиз) юқори бўлди.

Қишлоқ жойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 4338,7 миллиард сўм ёки умумий кўрсатилган хизматларнинг 35,4 фоиз (2018 йилга нисбатан ўсиш суръати 108,5 фоиз)ни ташкил қилди.