Сабзи қишда қандай сақланади?
Сақланадиган сабзини кавлашдан 10 кун олдин суғориш яхши самара беради. Сабзи барги сарғайгандан кейин кавланиб, баргидан тозаланади ва сақлаш жойига келтирилади.
Ҳовлида яшовчилар сабзини эни 50-60 см., чуқурлиги 80-90 см. бўйи, 2,5-3 метрли ўрада сақлашлари мумкин. Ўра тупроғи нам бўлиши ва ўт ёки барг тушмаслиги талаб этилади.
Ўрага сабзи тўлдириш вақтида эланган қум солиб борилса, сабзи сўлимайди ва узоқ сақланади. Ўра тўлдирилгандан кейин усти похол ёки қамиш (5-10 см.) билан ёпилади ва 30-35 см. тупроқ тортилади.
Сабзини январь-февраль ойларигача салқин ертўлаларда полиэтилен қопларда, яшикларда (ичига полиэтилен тўшама қилиб) сўлимаслиги учун устига қум ёки нам тупроқ билан ёпиб қўйиб, кунлик эҳтиёж учун ишлатиб бориш мумкин.
Совутгичли омборларда сабзи контейнер ва 30 кг.ли яшикларда нисбий намлик 90-95 фоиз бўлган шароитда яхши сақланади.