Самарқанд шаҳри "миллионлик шаҳар" сифатида ривожлантирилади
Урбанизация жараёнларини жадаллаштириш ва "миллионлик шаҳар"га айлантириш бўйича ишлар бошланган.
Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳри ҳудуди ҳам кенгайтирилади.
Давлат раҳбарининг "Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ишлар бошлангани маълумот учун қабул қилинган.
Самарқанд шаҳрини "миллионлик шаҳар" сифатида ривожлантиришга қўйиладиган асосий талаблар ва ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланган.
Қарорда, шунингдек, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларининг ҳудудларини кенгайтириш, аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш, замонавий тураржой массивларини барпо қилиш ҳакидаги таклифлар маъқулланган.
Вазирлар Маҳкамаси икки шаҳар ҳудудини кенгайтириш учун Оқдарё, Самарқанд, Паст Дарғом, Тойлоқ Каттақўрғон ва Нуробод туманларининг чегараларини ўзгартириш тўғрисида Олий Мажлис палаталарига таклиф киритиши белгиланган.