Самарқанд шаҳридаги бир мактаб директори ўринбосари 700 доллар билан қўлга олинган
У бу пулни мактабдан иш сўраб келган фуқарога ёрдам беришни ваъда қилиб, қўлга киритган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан сир фош этилди.
Оқибатда суд томонидан 1 йил 6 ой муддатга мактаб ва мактабгача таълим тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Шунингдек, 2 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жазо унинг яшаш жойида белгиланган ҳамда иш жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиш чекланди.
Бундан ташқари:
- назорат қилувчи орган розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик;
- Самарқанд вилояти ҳудудини тарк этмасликдан иборат қўшимча тақиқлар (чеклашлар) юклатилган.