Самарқанд тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг фармойишига кўра, Хуршед Мусаев туман ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Х.Мусаев шу кунга қадар Давлат солиқ қўмитаси ахборот маслаҳат марказининг Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.