Самарқандда ҳам спелеотуризм ривожлантирилади

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги ўнта объект: тўққизта ғор ва туз конида туристлар учун маршрутлар, хавфсизлик тизими ва зарур инфратузилма яратилади.
 
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистонда спелеотуризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди. Ҳужжат ғорлардан туризм мақсадида тизимли фойдаланишга қаратилган.
 
Қарор билан спелеотуризмни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ва обектлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга Зомин туманидаги Пешағор, Ургут туманидаги Яхдон, Омонқўтон ва Киев, Нуробод туманидаги Ҳазрати Довуд, Бойсун туманидаги Қоронғи юлдуз, Бойбулоқ ва Тешиктош, Яккабоғ туманидаги Амир Темур ғорлари ҳамда Шеробод туманидаги Хўжаикон туз кони киритилган.
 
Мавжуд ғорлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг жойлашуви, техник ҳолати ва туристик имкониятлари ҳақидаги маълумотлар ягона электрон реестрга киритилади.