“Самарқанднинг энг фаол журналисти” танловида қатнашинг!
Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси навбатдаги “Самарқанднинг энг фаол журналисти” танловини эълон қилади.
Танлов телевидение, радио, интернет, босма нашрлар, фотожурналистика ва ОАВ билан ҳамкорлик қилган ахборот хизмати йўналишларида ўтказилади.
Танловни ташкил этишда қуйидаги талабларга эътибор берилади:
– амалга оширилаётган яратувчанлик ишлари ҳамда йил дастурларининг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кўп сонли аҳоли ўртасида ёритиб боришдаги и штироки;
– мавзуга чуқур ёндашиши, ҳаққоний таҳлил қилиши, мустақил журналистик фикр юритиш ва жамоатчилик фикрини уйғотишга интилиши;
– Ватан, халқ, жамият манфаатлари йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган замондошларимизнинг сиймосини яратишдаги маҳорати.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши керак:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорти)дан нусха;
- муаллифнинг маълумотномаси (объективка);
- муаллифнинг ижодий ва ижтимоий фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаси раҳбарининг тавсияномаси;
- муаллифнинг алоқа телефонлари;
- ижодий ишларнинг файл тўплами (альбом ҳолатида), сканер ва электрон нусхаси (кўрсатув ёки эшиттиришлар флеш-хотирада).
Танлов комиссияси Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй (Матбуот уйи)да 2023 йилнинг 1 июнидан 2024 йилнинг 1 июнигача бўлган вақт оралиғида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 5 та ва ундан кўп ижодий ишларни қабул қилади.
Танловда қатнашмоқчи бўлганлар барча савол, талаб ва таклифлар бўйича 20 июнгача бўлган муддатда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимига мурожаат қилиши мумкин.
Дарвоқе, танловда ғолиб деб топилганлар 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.
Мурожаат учун телефонлар: 66-233-91-69, 66-233-91-59, 93-339-99-84.