Саранжом-саришталикка барчамиз масъулмиз!

Саранжом-саришталик, ободлик азалдан самарқандликлар турмуш тарзининг ўзига хос белгиси бўлиб келган. Қўни-қўшниларнинг бир-бирига муносабати, яқинлиги ҳам ўз уйи ва унинг атрофини тоза-озода сақлаши билан ҳам шаклланган. Эрта тонгда дарвоза олдини супуриб-сидириш, кўча ва йўлакларга сув сепиш ўша хонадонда яшовчи кишиларнинг турмуш тарзидан дарак берган.

Тозалик бўлмаган жойдан барака кетади, супурилмаган ҳовлига фаришталар кирмайди, деган гаплар ҳам ана шу мезонлардан келиб чиққан.

Афсуски, бугун кўпчилик ана шу нақллар моҳиятини англамаётгандек гўё. Ўз хонадони, иш жойи ва унинг атрофини саранжом-саришта сақлашга аввало, шу уйда яшовчилар, ишловчилар масъул ва бундан манфаатдор эканлигини унутиб қўйдик.

Президент қарорида унутилиб кетаётган ана шу қадрият, анъана ҳуқуқий асосда белгилаб қўйилди.

Ҳудудни ободонлаштириш, тоза-озода сақлашга ҳар бир самарқандлик масъул эканлигини унутмайлик!