Сайлов-2024: Самарқандда овоз бериш бошланди

Вилоятимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бошланди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Самарқанд вилоятининг 1130 та сайлов участкасида соат 8:00 дан Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, овоз бериш жараёнлари бошланди.

Хусусан, Паст Дарғом туманидаги 755-сайлов участкасида участка сайлов комиссияси раиси Шаҳло Саидмуродова сайлов қутисини муҳрлаб, сайлов бошланганлигини эълон қилди.

Маҳалла фаоллари ушбу сиёсий жараённинг дастлабки овоз берувчилар бўлди.