Шарқ мусиқа анъаналари дунё олимлари нигоҳида
Самарқандда “Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнларида ижодий уйғунлашув тамойиллари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция давом этмоқда.
Кеча конференция доирасида Туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ қошидаги туркий давлатлар санъат университетлари иттифоқи йиғилишда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти иттифоқ аъзолигига қабул қилиниб, аъзо олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
Айни пайтда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон, Канада, Гамбия, Хитой, Иордания ва Венгрия мамлакатлари маданият ва санъат соҳаси ходимлари, ушбу йўналиш олий таълим профессор-ўқитувчилари ҳамда ректор ва проректорлари иштирокида олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, замонавий созанда ва хонандалик йўналишида кадрлар тайёрлаш ҳамда ҳозирги глобаллашув жараёнида ёшларнинг маънавий иммунитетини шакллантириш масалаларини муҳокама қилмоқда.