Соғлиқни сақлаш тизимидаги янги тайинловлар

Ботиров Фарҳод Қодирович Самарқанд вилоят Саломатликни тиклаш шифохонаси бош врачи лавозимига тайинланди.

Фарҳод Ботиров шу пайтгача Самарқанд вилояти ногиронлар реабилитация марказида бўлим бошлиғи вазифасида фаолият олиб борган.

 

Бўриев Ҳусаин Ҳамроқулович Самарқанд вилояти “Она ва бола скрининг маркази” директори лавозимига тайинланди.

Ҳусаин Бўриев бунгача Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасида бош мутахассис вазифасида ишлаган.