Сурияда янги қуролли можаро. Покистонда 2,8 миллиард долларлик олтин захиралари топилди

🔹 Сурияда янги қуролли зиддият – Россиянинг Хмеймим авиабазаси жойлашган Латақия провинциясида янги ҳукумат хавфсизлик хизматлари ва собиқ президент Башар ал-Ассад тарафдорлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар юз берди. Натижада 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Вазият Асад режими қулагандан бери энг кучли зўравонлик деб аталмоқда.

🔹 Жанубий Корея суди Жанубий Корея президенти Юн Сеок Юлни ҳибсдан озод қилишга қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни парламент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилган эди. Суд уни 19 январда конституциявий тузумга қарши исёнда айблаб, ҳибсга олишга қарор қилган.

🔹 АҚШ президенти Доналд Трамп бир қатор фармонлар имзолагач, журналистлар саволларига жавоб берди. Унинг таъкидлашича, Киев ва Москванинг ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишдан бошқа иложи йўқ. Оқ уй Зеленскийдан Москва мулоқотига қарши расмийларни бўшатишни талаб қилмоқда. Бу тинчлик ўрнатиш жараёнига ёрдам беради. АҚШ ва Украина ўртасидаги музокаралар сешанба куни, Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Америка делегациясига Давлат котиби Марко Рубио бошчилик қилади. Украина томонидан президент девони раҳбари Андрей Ермак иштирок этади.

🔹 Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати тузилмалари анклавда шай ҳолатга келтирилгани хабар қилинмоқда.

🔹 Трамп Илон Маскнинг таъсирини чеклашга қарор қилди ва миллиардернинг ваколатларини аниқлаштириш учун котибларини чақирди. Чеклов миллиардер томонидан бир қатор оммавий ишдан бўшатиш ва давлат хизматчиларига нисбатан таҳдидлардан кейин бўлди.

🔹 Франциянинг Париж шимолий вокзали - темир йўл рельслари яқинида Иккинчи жаҳон урушида портламай қолган авиабомба топилди. Айрим поездлар ҳаракати тўхтатилган.

🔹 Канада Арктикада ҳарбий инфратузилма қурмоқда. Бу мамлакат Қуролли Кучларининг Шимолдаги жанговар қобилиятини ва таъсирчанлигини оширади.

🔹 Покистоннинг Инд дарёсида 2,86 миллиард долларлик улкан олтин захиралари топилди.