Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркор Эски Жомбойда янги стадион қурди

Жомбой туманининг Эски Жомбой маҳалласида тадбиркор Мамаюсуф Шодмонов ташаббуси билан маҳалла ёшлари учун мини-стадион қуриб фойдаланишга топширилди.

Спорт мажмуасининг очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

- Шу йилнинг февраль ойида М.Шодмоновнинг молиявий кўмаги билан 6 хонадан иборат маҳалла биносини қуриб берилганди, - дейди маҳалла раиси Убайдулла Маматқулов. - Шунингдек, ҳудудда кексалар учун тренажер зали ҳам бунёд этилди. Эндиликда нуронийлар чойхонаси ҳамда тикувчилик цехи қурилиб, элликдан ортиқ хотин-қизни иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Шу куни янги мини-стадионда маҳалла ёшлари футбол бўйича кичик турнирни бошлаб юборишди.