Тепақул маҳалласининг энг кекса кишиси вафот этди
103 ёшли меҳнат фахрийси Раҳмон бобо Абилов Нуробод туманининг энг эъзозли инсони эди.
Бобо Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, йигитлик даврини жанг майдонларида ўтказган, сафдошлари қаторида жангу-жадалларда жасорат намуналарини кўрсатган садоқатли фарзанд эди.
Раҳмон Абилов 1921 йил Нуробод туманининг тоғли Тепақул маҳалласи Эйриғул қишлоғида таваллуд топди.
Урушдан қайтгач, қишлоқда ўзи 9-умумтаълим мактабини ташкил этиб, бу ерда болаларни 4-синфгача ўқитишни бошлаган. Отахондан узоқ умр кўриш сири сўралганда: «Амали тўғри ва адолатли инсонларга ўлим йўқ экан», дея жавоб қайтарган эди.