Толибон хавфсизлик хизмати раҳбари портлашда ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги “Толибон” хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Мавлавий Абдул Ҳақ портлаш оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди Aamaj News.

Портлаш Файзобод шаҳрида (Бадахшон вилояти маъмурий маркази) Толибон хавфсизлик хизмати бош қароргоҳига кираверишда содир бўлган.

Ҳаракат ваколатхонаси ҳозирча ҳодисага расман изоҳ бермади, дея таъкидлайди агентлик. Мамлакатда фаолият юритаётган қуролли гуруҳларнинг ҳеч бири ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

ОАВнинг хабар беришича, бир кун олдин кечқурун Кобулда, Россия элчихонаси яқинида, Дар-ул-Аман дипломатик округида портловчи қурилма ишга тушган. Ушбу портлаш характери ва қурбонлари ҳақида маълумот йўқ.