Ургут тумани ҳокими ўзгарди

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этди ва Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижаларга тўхталди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ботир Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ургут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Вилоят раҳбари Сайидқулов Дилмурод Бастамович номзодини Ургут тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Дилмурод Сайидқулов тайинловга қадар вилоят прокурори ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Адиз Бобоев янги ҳокимга туман ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди ҳамда фаолиятида муваффақиятлар тилади.