Уй-жой ўз вақтида қурилмагач, 4 нафар истеъмолчининг пули қайтарилди
Самарқанд шаҳрида уй-жой харид қилиш учун 4 киши қурилиш корхонаси билан шартнома тузиб, бошланғич пулларни тўлаган. Уй эса ўз вақтида топширилмаган. Пулни қайтариш учун қурилиш корхонасига қилинган мурожаат эътиборсиз қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу истеъмолчиларнинг ўрганиб чиқилган ва ижобий ҳал этилган.
Бошқарма бош мутахассиси Шерзод Салоҳиддиновга кўра, мурожаатларда фуқаролар уй-жой сотиб олиш учун “А.Б” МЧЖ билан шартнома имзолаган. Бошланғич бадал ва тасдиқланган тўловга асосан пул маблағларини тўлаганликларини билдирган. Бугунги кундаги ҳолат шартнома шартларига мувофиқ эмаслиги яъни белгиланган муддатда уй топширилмагани оқибатида фуқаролар шартномани бекор қилиш тўғрисда “А.Б” МЧЖга мурожаат қилган. Аммо юқорида айтилганидек, натижа бўлмаган.
Ўрганиш ишлари натижасида, ҳудудий бошқарма томонидан мавжуд ҳолат тўлиқ таҳлил қилиниб, фуқароларнинг кўп қаватли уй харид қилиш учун тузилган шартномалари бекор қилинган ҳамда “А.Б” МЧЖга тўланган 4 та фуқаронинг жами 532 млн 685 минг сўм пул маблағи истеъмолчиларга қайтарилган.