Вилоят рақобат бошқармасига раҳбар тайинланди
- 27.11.2024 16:33
- 1454
- Самарқанд

Шу пайтгача ушбу бошқармада Жаҳонгир Ашуров бошлиқ вазифасини бажариб келаётган эди.
Бугун Тойиров Бобохон Шовқиддинович Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд ҳудудий бошқармасига раҳбар этиб тайинланган.
1993 йилда Пахтачи туманида туғилган Б.Тойиров 2015 йилда Самарқанд давлат университетини тугатган.
Меҳнат фаолиятини хусусий тадбиркор сифатида бошлаб, 2016-2017 йилларда Пахтачи тумани ҳокимлигида ҳуқуқ-маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
2017-2020 йилларда эса вояга етмаганлар ишлари бўйича Cамарқанд шаҳар идоралараро комиссияси масъул котиби, 2020-2023 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти бўлган.
Тайинловга қадар халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти бош юрисконсульти сифатида меҳнат қилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли воқеа: Олма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Булунғурдаги тоннел қурилиши ниҳоясига етмоқда
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Мактабда ўқувчилар 11 йил ўқиши шартми?
- 2 соат аввал
- Таълим