Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги экотуризм объекти Ургутда ташкил этилмоқда

Самарқанд вилоятидаги экотуризм объектлари сони яна биттага ортмоқда. Ургут туманидаги Сўфиён маҳалласида «Абдунаби маиший сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан шундай мажмуа комплекси лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.

Экотуризм маскани ташкил этиладиган ҳудуд Ургут тоғларининг юқори қисмида жойлашган. Комплекс ҳудудида дам олиш, сузиш, табиатдан баҳраманд бўлиш учун барча шароитлар яратилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 16 миллиард сўмни ташкил қилади. Икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳанинг илк босқичи шу йилнинг учинчи чорагида ишга туширилиши мўлжалланган.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.