Ёшларимизга миллий либосларимиз ярашади
Самарқанд шаҳар Дамир Салимов номидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида 9-11-синф ўқувчилари ўртасида миллий анъана ва удумлар асосида “Миллий либослар” кўрик-танлов бўлиб ўтди.
Танловда ўқувчилар замонавий модалардан чекинган ҳолда миллийлигимизни акс эттирувчи атлас, адрас, беқасам, шойи каби матолардан тикилган либослардан кўриниш бериб, ўзлигимизни ёдга солди.
Aдрас, атлас ва беқасам, шойилар қизларни гўзаллигига янада кўрк қўшди. Қизларимизнинг бошидаги дўппиларни айтмаса ҳам бўлади, аммо инсоният ривожланган сари бу унинг либосларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. Турли йиртиқ-ямоқ кийимлар бизнинг асл матоларимиз ўрнини эгаллаб бормоқдаки, бундан кўз юмиб бўлмайди.
Танлов давомида ёшлар миллий либосларимизни кўриб, уларга нисбатан муносабати ўзгарди. Кундалик либосларида ҳам миллийликдан фойдаланишини айтиб ўтилди.
Муҳими, буни ўқувчи-ёшлар яхши қабул қилди ва имкон қадар эгнига миллийлик уфуриб турган кийимлар кийишни одат қилишларини айтишди. Танловнинг ютуғи ҳам шунда бўлди.
Чарос Aбдуллаева,
Индира Ҳакимова.