“Зарафшон”нинг муҳаррирлари
Биринчи сони чиқа бошлаганига 110 йил тўлган “Зарафшон” газетаси бағрида не-не улуғ зотлар ижод қилганини унинг кўҳна тарихидан яхши биламиз. Ушбу газета дастлаб 1913 йилнинг апрель ойида “Самарқанд” номи билан чоп этилди, кейинчалик “Ҳуррият”, “Меҳнаткашлар товуши”, “Ленин йўли” номлари билан босилди.
Газетанинг тамал тошини қўйган жадид бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийдан тортиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида муҳаррир бўлган, дунё назаридаги улуғ инсон Шароф Рашидовгача, урушдан кейинги машаққатли йилларда саркорлик қилган Тўлқин Рустамовдан тортиб, мустақилликнинг илк йилларида заҳмат ва шижоат билан ишлаган Марди Нуриддинов, Холмуҳаммад Нуруллаевларнинг азиз номлари абадул-абад унутилмайди.
Қуйида ушбу табаррук газетага муҳаррирлик қилган ижодкорлар билан танишасиз: