Имом Абу Мансур Мотуридий илмий мероси ҳафталиги бошланди
Самарқанд вилоятида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция доирасида алломанинг илмий мероси ҳафталиги бошланди.
Илк тадбир Самарқанд давлат университетида ташкил этилди.
- Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтмишдаги мутафаккирларимиз, диний аломаларнинг мероси ҳар тарафлама ўрганилмоқда, - дейди марказ директори бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори Бахтиёр Тўраев. – Шу жумладан, марказимизда Мотуридий илмий меросини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шу кунларда ўтказилаётган ҳафталик доирасидаги тадбирларда аллома меросининг мағзини ташкил этувчи эътиқод масаласи, ҳар хил оқимларга қарши курашишда мотуридийлик таълимотининг аҳамияти хусусида сўз бормоқда.
Ҳафталик доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган янги китоблар тақдимоти ҳам ўтказилмоқда.
Тўлқин СИДДИҚОВ.