Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судига раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгашининг 2019 йил 18 майдаги қарорига асосан Шерйигитов Мамаюсуб Мамадиярович судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шерйигитов Мамаюсуб Мамадиярович бундан олдин жиноят ишлари бўйича Челак туман судининг раиси, Самарқанд шаҳар судининг судьяси, Самарқанд шаҳар Сиёб туман судининг судьяси, Иштихон туман судининг раиси, Самарқанд вилоят судининг судьяси, Каттақўрғон туман судининг раиси лавозимларида фаолият юритган.