Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

4-сектор раҳбари Самарқанд ва Каттақўрғон туманлари аҳолисининг мурожаатларини тинглади

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шодиёр Аҳмедов Самарқанд тумани Арабхона ва Каттақўрғон тумани Мелихўжа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулларда аҳолининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, арзон уй-жойлар билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, кўприк қуриш, кўча ёритгичларини ишга туширишда амалий ёрдам сўралган мурожаатлари тингланди. Шунингдек, солиқ тўловчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Раимберди Санақулов мурожаат қилди.

- Хўжаликлар сони ошганлиги сабабли трансформатор кучланишни кўтара олмаяпди, - деди Янги Қўрғонча маҳаллалик Раимберди Санақулов. - Яқинда таъмирлатгандик, ёмғир сабабли яна бузилди. Ҳозир электрсиз ўтирибмиз. Қишлоқдаги 180 та хўжаликка янги трансформатор зарурлиги масаласидаги мурожаатимиз бугунги қабулда ўз ечимини топса яхши бўларди. Йўлимиз ҳам таъмирталаб аҳволда. Ёғингарчиликда фарзандларимиз сув, лой кечиб дарсга қатнашга мажбур.

Шунингдек, ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар учун ичимлик суви муаммоси ўртага ташланди.

Фуқаролар томонидан келиб тушган шу каби мурожаатларнинг ҳар биттаси бўйича мутасадди ташкилотларга вазифалар юкланиб, белгиланган тартибда ҳал этилиши назоратга олинди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.