Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беҳбудий дейдилар: "Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур"

Бошқа миллатларға қаралса кўрилурки, мунтазам мактаблари бор ва аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур. Чунки дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга паймол бўлур.
* * *
Туркистон меваси, донаси, тоши, туфроғи, эски нимарсалари Оврупо бозориға кетур. Муни Оврупо даллоллари келиб, оз баҳога сотатурғон бизда бир одам йўқ. Азбаски, Оврупо ила савдо қиладурғон бизда бир одам йўқ.
* * *
Қисқа қилайлук, бошқа миллатларнинг бойлари фақир ва етимлар учун мактаб ва дорулфунунлар соладурлар, фақир ва етимларни ўқумоғи учун вақф “истепенсиялар” тайин қилар. Бошқа миллат миллиёнерлари мактаби ила “истепенсия”ла идора қиладурғон газет ва мажалласила бино қилган жамияти хайрияси ила фахр қиладур.
* * *
Бир карра диққат қилиб, маҳалла, кўй ва қишлоқ халқларига қаралсун. Авомлик, беилмлик нақадар кўпайган. Биз мусулмонмиз, мусулмонликка илм лозим, амал лозим. Ўқумоқ керак! Нима учун бошқа миллатларда юза бир нафар бесавод йўқ экан, биза эса бир нафар саводлик йўқ?
* * *
Бошқа миллатларнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда. Бошқа миллат уламосига тобе, бизнинг уламо билъакс авомга тобедир. Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана (йил) яна ёмонроқ бўлур. Мусулмонлик илм ва адаб ила қоим, миллаб, ахлоқ, фазл ва ҳунар ила боқий қолур.


Тўпловчи: Нусрат РАҲМАТ.