Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Боғча қозонида гул “қайнатиладими?”

Яқинда Қўшработ туманидаги 4-сон мактабгача таълим муассасаси янги бинога кўчиб ўтганди. Аммо ҳозирги кунда бу муассаса эътиборсизликдан эски бинолар ҳолига тушиб қолган.

Бино ёнгинасидаги электр симлари авария ҳолатида.  

Муассаса ҳовлисидаги ўйин майдонининг яқинида болалар тушиб кетмаслиги учун атрофи панжара билан ўралиб, ярмига нарвон ва ярми тунука билан ёпилиб, тош бостирилган сув қудуғи жойлашган.

Яна бир қудуққа ўхшаш ертўла бор, аммо у ҳам болалар учун хавфли. Ертўла ичи ва атрофида чиқиндига тўлган. Икки қудуқ ўртасида эски ўчоқни аслида муассасанинг чиқиндихонаси, десак тўғри бўлади.

Бино ичкарисини ҳам кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Эшиклар тутқичлари таъмирталаб. Анчадан буён ишлатилмаган шекилли ошхонадаги газ плита устида гулдонда гул ўстириляпти, гўёки қозонда гул қайнаётгандай. Муассаса ҳамшираси, туман мактабгача таълим бўлими, туман давлат санитария-эпидемиология назорати бўлими бундай антисанитария ҳолатни билмайдими ёки улар ёш авлод тарбиясига бефарқми?

Ислом БОБОҚУЛОВ,

“Истиқбол сари” газетаси.