Собиқ ҳоким вилоят статистика бошқармасига раҳбар бўлди
- 02.04.2026 10:09
- 480
- Самарқанд
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раисининг 2026 йил 30 мартдаги буйруғи билан Қудратов Шерзод Асатович Самарқанд вилояти статистика бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шерзод Қудратов 1984 йил 22 июнда Пахтачи туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент молия институтинининг “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2002–2004 йилларда вилоят қурилиш ва қурилиш ашёлари касаба уюшмасида йўриқчи сифатида бошлаган. Кейинчалик молия тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Ш.Қудратов 2021 йил декабридан жорий йил февраль ойига қадар Оқдарё тумани ҳокими вазифасида ишлаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пуллардаги ҳид нимадан келиб чиқади?
- Бугун, 14:59
- Ўқинг, қизиқ!
Очиқ туризм мавсуми бошланди
- Бугун, 12:59
- Спорт