Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун академик Ботирхон Валихўжаев таваллуд топган кун

Адабиётшунос олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ботирхон Валихўжаев 1932 йил 1 апрелда Самарқандда туғилган.

Самарқанд давлат университетининг филология факультетини битирган. Шу олий даргоҳда ўқитувчи, факультет декани ўринбосари, декан, тожик тили ва адабиёти кафедраси, ўзбек адабиёти тарихи кафедраси мудири, проректор лавозимларида меҳнат қилган.

Б.Валихўжаевнинг илмий ишлари адабиёт тарихи, адабиётшунослик, адабий алоқалар, тасаввуф ва унинг намояндалари, Самарқанд адабий ва илмий муҳити тарихи, Ибн Сино, Низомий, Жомий, Навоий каби олим ва мумтоз шоирларнинг ижодига бағишланган. Домла "Ўзбекистан адабий-танқидий қарашлари тарихидан" (1960), "Ўзбек эпик поэзияси тарихидан" (1974), "Навоий ижоди - илҳом манбаи" (1991), "Хожа Аҳрор Вали" (1993), "Хожа Аҳрор тарихи" (1994) каби илмий асарлари ва бир нечта ўқув қўлланмалар муаллифи. Ботирхон  Валихўжаевнинг асарлари Россия, Афғонистон, Туркия ва Эронда нашр этилган.