Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати иссиқ бўладими?

Бугун Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво оқимининг таъсири давом этмоқда. Шу сабабли Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати 37-42 даража атрофида сақланиб турди.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, республиканинг қолган ҳудудлари жануби-шарқий Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудларидан кираётган нисбатан салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади, натижада ҳаво ҳароратининг бироз — 34-37 даражагача, жанубда 39 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятлари ва республиканинг тоғли туманларида конвектив булутлар ривожланиши билан кечки соатларда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Бундай об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради. Бу кунларнинг ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-8 даражага юқори бўлади.