Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳоким ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан учрашди

Вилоят ҳокими Самарқанд шаҳрида жойлашган "Geofundamentprojects" МЧЖга ташрифи давомида жамиятда қурилиш-архитектура соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Танишув давомида Э.Турдимов корхонада амалиёт ўтаётган Самарқанд архитектура-қурилиш институти магистр талабалари, илмий-тадқиқотчилар билан суҳбатлашди.

Ёш тадқиқотчилар вилоятда амалга оширилиши мумкин бўлган янги лойиҳалар, ўзлари томонидан амалга оширилаётган тадқиқот натижалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Учрашув якунида ёш олимлар, тадқиқотчилар ва лойиҳалаш институтлари мутахассислари иштирокида вилоят қурилиш ва архитектура бошқармаси қошида музокаралар клубини ташкил этишга келишилди ҳамда ҳар икки ойда бир маротаба клуб аъзоларининг учрашуви ўтказилиши белгиланди. Клуб машғулотларида қурилиш-архитектура соҳасидаги муаммолар, таклифлар ва ғоялар муҳокама этиб борилиши мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.