Самарқандда спорт спартакиадаси бошланди

Бугун «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»га бағишлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда спорт федерациялари терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган вилоят спартакиада мусобақаларига старт берилди.

Мусобақалар бошланиши муносабати билан ташкил қилинган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.
Вилоят ҳокими ўз сўзида мамлакатимизда спортга бўлган эътибор ошаётгани, турли спорт мусобақалари ташкил этиш аҳоли, айниқса, ёшларнинг соғлом вояга етишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлаб, барча қатнашчиларга омад тилади.

Маълумот ўрнида: иштирокчилар волейбол, баскетбол, футзал, шахмат, эркин кураш, енгил атлетика, стол тенниси, сузиш ва ўқ отиш сингари 9 та спорт тури бўйича куч синашади.