Қайси йўналишларда ўқишни 3 йилда тамомлаш мумкин?

Кўпчилик абитуриентлар бакалавриат 4 йил давом этади деб билади. Бироқ айрим йўналишларда ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган.
 
Қуйидаги таълим йўналишларида таълим муддати уч йил етиб белгиланган:
Мусиқа таълими
Жисмоний маданият
Технологик таълим
Чақириққача ҳарбий таълим
Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт
Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
Тупроқ бонитировкаси ва ер деградацияси
Агрокимё ва тупроқшунослик
Мева-сабзавотчилик ва узумчилик
Ипакчилик ва тутчилик
Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш
Сув биоресурслари ва аквакултура
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси.
 
Битирувчиларга умумий тартибдаги бакалавр дипломи берилади.