Иштихон туманида “Ёшлар фестивали” доирасида иқтидорли битирувчилар тақдирланди

Бугун Иштихон туманида “Ёшлар фестивали” ташкил этилди. Фестиваль доирасида умумтаълим мактабларини олтин медаль билан тамомлаган 91 нафар ҳамда кумуш медаль билан тамомлаган 26 нафар битирувчиларга медаллар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида олий таълим муассасаларига кириш учун 189 баллга тенг сертификатларни қўлга киритган, халқаро IELTS ва SAT имтиҳонларидан юқори балл тўплаган 10 нафар иқтидорли ўқувчилар ҳам муносиб тақдирланди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин  Валиев, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи в.в.б. Р.Йўлдошев иштирок этиб, иқтидорли ва билимли ёшларни самимий қутладилар.
Тадбир давомида ўқув йилини юқори натижалар билан якунлаган, ўз билими ва салоҳияти билан тенгдошларига намуна бўлган битирувчиларнинг меҳнати ва интилишлари муносиб эътироф этилди.