Иштихон туманини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар тасдиқланди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши Иштихон туманини ривожлантириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан туман ҳокими Ф.Рўзиевнинг тақдимотини кўриб чиқиб, 2026 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлар режасини тасдиқлади.

 Дастурга кўра, бу йил туманда камбағаллик даражасини 8,6 фоиздан 4 фоизга тушириш, болаларнинг мактабгача таълимга қамровини 82,9 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бешариқ маҳалласидаги 75 та хонадонда иссиқхонада кўчат, Катта-қангли маҳалласида 21 та хонадонда қулупнай, Кўтарма маҳалласида 56 та хонадонда сабзавот кўчатлари етиштириш йўлга қўйилади.

3 та умумтаълим, 9 та тиббиёт муассасасининг оқова сув тармоғи тўлиқ қайта таъмирланади. Дамариқ маҳалласида ичимлик сув тизимлари қурилади. Барлос маҳалласи ҳудудида Тўсинсой сойига сув тўсувчи иншоот қурилади ва "Янгикент" насос станциясига сув келтирувчи 1,5 км канал бетонлаштирилади. Соҳибкор маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Тўсинсой сойининг 500 метр қирғоғи мустаҳкамланади ва дамба қурилади.