19 миллион долларга сотилган танга

Ҳақиқатан ҳам дунёда нархи ўн миллионлаб долларга етадиган тангалар бор экан.
Таркибида олтин қуймаси ёки соф олтиндан ясалган тангалар қанчалик қиммат бўлиши  мумкин? Улар ичидаги энг қиммати 1933 йилда чиқарилган “Қўш бургут” (Double Eagle) муомаладан олиб ташланди ва деярли барчаси йўқ қилинди. Тасодифан битта омон қолган 33 грамм олтиндан иборат “пул” 2021 йилда таркибига нисбатан 1000 баравар юқори нарх - 18,9 миллион долларга сотилган.

Иккинчи ўринни 10 миллион доллар баҳоси билан 1794 йилда чиқарилган АҚШнинг биринчи кумуш тангаси “Жингалаксоч доллар” эгаллайди. Учинчи ўрин Нью-Йорклик заргар Эфраим Брашер томонидан яратилган дунёдаги энг нодир ва энг қиммат тангалардан бири “Brasher Doubloon”га тегишли. У 9,5 миллион долларга баҳоланади.
Тўртинчи ўринда 1936 йил Канадада ишлаб чиқарилган “Муқаддас Граил” тилла тангаси, (2,5 миллион АҚШ доллари), бешинчи ўринда эса 1787 АҚШда зарб қилинган “Мур олтин тангаси” (2 миллион АҚШ доллари) туради.

Нега улар жуда қиммат?
Камёблик ва тарих билан боғлиқлиги учун. Ҳозирги кунда бу тангаларнинг фақат бир ёки иккита нусхаси мавжуд. Уларнинг баъзилари ҳатто ҳеч қачон муомалада бўлмаган. Айтиш керакки, тангалар таркибидаги олтин ёки кумушнинг бу пулларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, коллекциячилар афсонага эгалик қилиш ҳуқуқи учун уларни сотиб олади.

Нега 1933 йилги танга бутунлай йўқ қилинган?
Суньий равишда кўтарилган шов-шув туфайли нарх осмонга кўтарилди. Шундан сўнг АҚШ зарбхонасида бир қатор ўғирликлар содир бўлиб, буюмлар  коллекциячилар бозорига чиқиб кетди. Шу сабабли 1933 йилги 20 долларлик машҳур “Double Eagle” тангаларини бутунлай йўқ қилишнинг иложи бўлмади. АҚШ расмийлари бу пулларнинг деярли бутун ададини эритишга муваффақ бўлишди, бироқ кам сонли тангалар коррупция ва бахтсиз ҳодисалар туфайли йўқ бўлиб кетмади.