Нарпайлик ўқитувчига 85 миллион сўм ундириб берилди

Ушбу туманда фаолият юритувчи она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Г.М. олий малака тоифаси учун қонунчиликда белгиланган устама ва тўловлар ҳисобланмаганлиги юзасидан адлия органларига мурожаат этган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида адлия бошқармаси вакиллари педагогнинг малака тоифаси тасдиқланган бўлишига қарамай, унга тегишли устама ва бошқа тўловлар ўз вақтида ҳисобланмаганлиги аниқланган. Ўқитувчининг ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Нарпай туман адлия бўлими томонидан судга даъво аризаси киритилди. Суд томонидан иш ҳолатлари ва тақдим этилган далиллар атрофлича кўриб чиқилиб, даъво талаблари қаноатлантирилди. Натижада Нарпай туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан фуқаро Г.М фойдасига жами 85 миллиондан ортиқроқ миқдордаги маблағ ундирилиши белгиланди.