Самарқанд шаҳридаги 18-мактаб битирувчилари яхши натижаларни қайд этди
Самарқанд шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида жорий ўқув йили якунланиб, 41 нафар битирувчи катта ҳаёт остонасига кузатилди. Бу йилги битирувчилар таълим муассасаси тарихида энг муваффақиятли кўрсаткичлардан бирини қайд этдилар.
Мактабда билимга бўлган юқори интилиш ва устозларнинг меҳнати натижасида эришилган асосий ютуқлар:
· 5 нафар ўқувчи мактабни «Олтин медаль» билан тамомлади;
· 18 нафар битирувчи нуфузли миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритди (улардан 10 нафари энг юқори натижаларни қайд этган);
· Битирувчи Зарина Тўхтаева ўз билим ва салоҳияти билан муддатидан олдин Россия халқаро иқтисодиёт университети талабасига айланди.
Мактаб жамоаси барча битирувчиларни ушбу улкан зафарлар билан муборакбод этиб, уларнинг келгуси олий таълим ва касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилайди.