Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Имом-хатиблар тарихий обидалар ва музейларни томоша қилди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш марказининг вилоят минтақавий филиали Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларидан келган тингловчиларининг Самарқанд шаҳри обидалари, музейларига саёҳати уюштирилди.

Тингловчи имом-хатиблар “Конигил” қоғоз ишлаб чиқариш оилавий корхонасида ҳам бўлиб, дунёга машҳур Самарқанд қоғозининг тайёрланиш жараёнлари билан танишди.
“Имоми Аъзам” жомеъ масжиди, Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи, СамДУнинг зоология музейига амалга оширилган саёҳат имом-хатибларда катта таассурот қолдирди.

Яҳё ЭЛТОЕВ.