Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иш юритишни давлат тилида амалга оширинг

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирманчи сессиясида депутатлар ушбу масалани кўриб чиқди. Муҳокамалардан сўнг “Давлат тили ҳақида”ги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилиш, шунингдек, иш юритишни давлат тилида ташкил этиш мақсадида қарор қабул қилинди.

Унга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, вилоят ҳокимлигининг янги намунадаги расмий иш ҳужжатлари (бланкалари) 1-8 иловаларга мувофиқ тасдиқланди. Ушбу намуналардан 2021 йил январидан бошлаб фойдаланиш йўлга қўйилди ва шу пайтгача амалда бўлган, эски намнунадаги расмий иш ҳужжатлари (бланкалари) бекор қилинди.