Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Конституция билимдонлари ва фаол тарғиботчи ёшлар Олий Мажлисга саёҳат қилди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан вилоятдаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Конституция билимдони” танлови ғолиблари, Сайлов кодекси мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида фаол тарғиб қилган 50 нафар ёшларнинг Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилди.

Самарқандлик ёшлар Тошкент юридик университетида бўлиб, мазкур таълим муассаса талабалари учун яратилган шароитлар, ўқув жараёни билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биносида “Конституция ёшлар нигоҳида” мавзусида Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Қўмита раислари, депутатлар Ж.Абдужалилов, И.Илҳомжонов, О.Абдуазимов ёшларга мамлакатимиз асосий қонунининг афзалликлари, Олий Мажлисдаги ёшлар комиссияси тўғрисида атрофлича маълумот берди.

 

Тадбирлар доирасида ёшлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов музейида ҳам бўлишди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида ташкил этилган музейни томоша қилдилар. Шунингдек, масканда “Ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга қаратилган долзарб масалалар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Ғофуржон БОБОБЕКОВ.