СамВМИда қўшалоқ байрам нишонланди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда институтнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари, хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳамда олийгоҳ маъмуриятининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, тадбирда “Конституция билимдонлари” кўрик-танлови ташкил этилиб, унда институт факультетлари жамоалари ҳуқуқий билимларини синаб кўрди.
Танлов якунида ғолиблик зооинженерия факультетининг “Адолат” жамоасига насиб этди.
СамВМИ ахборот хизмати.