Самарқанд электр тармоқлари 30 йилга халқаро бошқарувга ўтмоқда
- 04.05.2026 20:46
- 57
- Иқтисодиёт
Туркиянинг “Aksa Elektrik” компанияси халқаро тендер ғолиби сифатида Самарқанд вилояти электр энергияси тақсимлаш тармоқларини 30 йил муддатга бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Айни пайтда филиални халқаро тендер ғолиби бошқарувига расман топшириш жараёнлари олиб борилмоқда.
Бугун Самарқандда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раиси Асроржон Аскаровнинг компания вакиллари билан келгусидаги режалар ҳамда вилоят электр таъминотини янада яхшилашга қаратилган учрашуви бўлиб ўтди.
Унда компания вакиллари ҳудудий филиалда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган стратегик режалар хусусидаги тақдимоти билан таништиришди. Ўз навбатида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари компания вакилларига электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилашда келгусида эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида тавсиялар берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ишчига ҳам, иш берувчига ҳам ёрдам бериляпти
- 25 дақиқа аввал
- Иқтисодиёт