Электр тармоқлари яна авария бўлганини хабар қилмоқда
- 17.11.2021 10:13
- 451
- Самарқанд
"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Самарқанд шаҳридаги "Юқори хўжа соат", "Ўрта хўжа соат", "Қуйи хўжа соат" маҳаллалари ва Сартепа массивининг бир қатор ҳудудларида узилишлар бўлаётганини маълум қилмоқда.
Бунга сабаб сифатида 355-фидернинг электр қурилмасида носозлик юзага келгани айтилмоқда. Айни пайтда ҳолатни бартараф этиш учун ишлар олиб борилмоқда.
"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ ўз хабарида ноқулайлик учун самарқандликлардан узр сўраган.
Таҳририятдан: Кечаси ёққан қордан сўнг вилоятнинг турли ҳудудларидан электр таъминотидаги узилишлар бўйича аҳолидан мурожаатлар келмоқда.
Теглар:
электр тармоқлари