Самарқандда фуқаронинг кредит маблағини ўзлаштирган банк ходими аниқланди
- 30.04.2026 14:04
- 88
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банки мутахассиси Х.Т. 50 миллион сўм кредит маблағи ажратишни сўраб мурожаат қилган фуқаро Ж.Ш.нинг ишончига кириб, унга 17 миллион сўм кредит маблағи ажратиб беришини айтган. Ж.Ш.нинг номига очилган банк пластик картасига 50 миллион сўм кредит маблағини тушириб, унга банк томонидан 17 миллион сўм кредит маблағи ажратилганлигини таъкидлаган. Ўзи эса 33 миллион сўмни нақдлаштириб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Текширувда 33 миллион сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим соҳасида Хитой билан ҳамкорлик қилиняпти
- 16 дақиқа аввал
- Таълим
Жомбойлик иқтидорли ёшлар СамДУга таклиф этилди
- 50 дақиқа аввал
- Таълим
Медиа ҳафталик: Фактчекинг, дезинформация нима?
- 52 дақиқа аввал
- Самарқанд
Абдуллатиф Оқсаройда дафн этилганми?
- 2 соат аввал
- Маданият