Булунғурлик алиментдан қарзи бор ота чойхонада ошналарига зиёфат бермоқчи бўлганида ушланди
Фарзанд таъминоти учун белгиланган алимент мажбуриятидан бўйин товлаган шахслар қаерда бўлишидан қатъи назар қидирувга олинади.
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси Булунғур туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Қ. узоқ вақт алимент тўламасдан, 84 миллион сўм қарздорликка йўл қўйган. Шу боис, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
- МИБнинг вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қидирувдаги шахс Жиззах вилоятидаги машҳур чойхоналардан бирида дўстларига зиёфат ташкил қилмоқчи бўлган вақтида аниқланиб, ушланди, - деб хабар бермоқда бошқарма ахборот хизмати. - Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг 2026 йил 29 июль кунги қарорига асосан, алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.