Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус инфекцияси аниқланган сўнгги беморнинг аҳволи ўрта оғир даражада. У Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда

 

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар 145 нафарни ташкил қилмоқда.

Инфекцияни юқтириб олган энг сўнгги бемор иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган 14 ёшли жияни эканлиги маълум қилинди. У айни пайтда Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Беморнинг ҳолати ўрта оғир даражада.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва бошқа фуқаролар саломатлиги ҳам қатъий назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда яна икки нафар қашқадарёлик бемор пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.