Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Нексия” ва “Матиз” тўқнаш келди, иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳати олди

Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 23:00 лар атрофида Самарқанд шаҳар, Али Қушчи кўчасида Паст Дарғом туманида яшовчи Р.Я. “Матиз” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи Н.Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси йўлига чиқиб кетиши сабаб тўқнашув содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчиларнинг ҳар бири тан жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли йўл ҳаракати қатнашчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз.